"Бунёдкор" 4-турдан ўз уйига қайтади!
Эртага Суперлигада 4-тур учрашувлари старт олади.
Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати муносабати билан Суперлигадаги ўз ўйинларини сафарда ўтказган “Бунёдкор” 4-турга келиб ўз уйига қайтади! Қайта таъмирлаш ишларидан сўнг ажойиб ҳолатга келган “Бунёдкор” стадиони Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Осиё чемпионлигига гувоҳ бўлди. Навбат “Бунёдкор” клубига!
Демак, 2 апрель куни соат 17:00 да старт оладиган “Бунёдкор” – “Турон” учрашувида сизни кутиб қоламиз!
Манба: "Бунёдкор" ПФК матбуот хизмати.
Фикрлар