"Бунёдкор" 5 футболчи билан шартнома имзолади
Кеча Равшан Ягудин ва Суннатилла Абдуллажонов 2021 йилги мавсумда "Бунёдкор" либосида тўп суриши ҳақида маълумот бергандик. Бугун яна беш нафар футболчи фаолиятини расман "қалдирғочлар" билан боғлади. Бу ҳақда клуб расми сайти хабар тарқатди.
Тажрибали ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов 2021 йилги мавсумда ҳам "Бунёдкор" шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. 2020 йилги мавсум аввалида жамоага келиб қўшилган футболчи 6 та голи билан "Бунёдкор"нинг ғалабаларига ўз ҳиссасини қўшди.
Шунингдек, "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Билол Туплиев, Жаҳонгир Ўрозов, Асад Қаҳҳоржонов, Тоҳир Тўхтасинов билан ҳам шартномалар имзоланди.
Тўрт нафар тарбияланувчи ҳали 18 ёшни қаршиламагани сабабли Регламентга кўра, уларнинг ота-онаси иштироки ва гувоҳлигида шартнома имзоланди.
Фикрлар