"Бунёдкор" албаниялик ҳужумчи билан шартнома имзолади

Аввалроқ, "Бунёдкор" ўз таркибига албаниялик ҳужумчи Луис Качоррини қўшиб олиш арафасида турибди, дея хабар бергандик.  

Бизга маълум бўлишича, 26 ёшли футболчи билан шартнома имзоланди. Битим 1 йиллик қилиб белгиланди.

Луис якунига етган мавсумни Албаниянинг "Динамо Сити" клубида ўтказиб, 36 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 2 та ассист амалга оширди.

Ҳужумчининг жамоани тарк этганини клуби расман эълон қилмаган бўлса-да, мамлакат нашрлари буни маълум қилишмоқда.  У "Динамо Сити" билан амалдаги шартномасини бекор қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!