"Бунёдкор" "Asmald" билан ҳамкорликни давом эттиради!

Футболда жамоа ижобий натижа қайд этиши учун кўрсатиладиган хизмат, яратиладиган шарт-шароит муҳим аҳамият касб этади. Бу сафар ўйинида бўлса янада аҳамиятли.

“Бунёдкор” жамоаси аъзолари 2021 йилдан буён Фарғонага сафари чоғида Қўқон шаҳридаги “Asmald Palace” меҳмонхонасида истиқомат қилмоқда. Меҳмонхонада яратилган шароит, кўрсатилаётган хизматлар “Бунёдкор” футбол клубини тўлиқ қаноатлантирмоқда.

Аҳамиятлиси, бу Қўқонга ташриф чоғида қайд этилаётган натижаларда ҳам ўз аксини кўрсатмоқда. Суперлиганинг 5-тури доирасида “Нефтчи” меҳмони бўлган “қалдирғочлар” сафарда ажойиб ғалабани қўлга киритди. Одатдагидек, жамоамиз аъзолари сафар давомида “Asmald Palace” меҳмонхонасида истиқомат қилди.

буникй

Бош мураббий Шуҳрат Мақсудов “Asmald Palace” меҳмонхонаси бош менежери Бекзод Назиров ҳамда маркетинг бўлими бошлиғи Абдулазиз Эргашевга миннатдорчилик рамзи сифатида “Бунёдкор” либосларини топширди. Умид қиламизки, “Бунёдкор”  ва “Asmald Palace” меҳмонхонасининг ўзаро ҳамкорлиги узоқ ва самарали давом этади.

“Бунёдкор” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!