"Бунёдкор" БААга бош мураббийсиз йўл олди

Режага мувофиқ «қалдирғочларимиз» ўқув-йиғин машғулотлари учун БААга учиб кетди.

"Бунёдкор" матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан БААнинг Дубай шаҳрига йўл олган «қалдирғочларимиз» амирликларнинг бошқа бир шаҳри Абу Дабида 11 кунлик ўқув-йиғин машғулотларини ўтказади. Йиғин доирасидан 4 та синов назорат баҳслари ҳам ўрин олган.

“Бунёдкор” қишки ўқув-йиғин машғулотлари учун БААга йўл олгани ҳақида хабар берган эдик Қуйида Абу Даби йиғинига учиб кетган «Бунёдкор» делегацияси аъзолари билан танишишингиз мумкин.

буник_1

Бош маъмур: Шоазиз Шоғиёсов

Мураббийлар: Абдуҳамид Қодиров, Ҳикмат Ҳошимов, Мурод Зуҳуров

Таҳлилчи: Акбар Дадашев

Шифокор: Қаҳрамон Нурмуҳаммедов

Массажчилар: Исломбек Усмонов, Радион Саричев

Маъмурлар: Тоҳир Солиҳов, Ботиржон Зоҳидов

Футболчилар - Суҳроб Султонов, Исломжон Асролов, Муҳаммадюсуф Собиров, Авазбек Ўлмасалиев, Давронжон Эргашев, Александр Зевадинов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Жасурбек Ёқубов, Наримонжон Аҳмаджонов, Акбар Исматуллаев, Диёр Жалолиддинов, Суҳроб Иззатов, Расул Йўлдошев, Муҳаммадсафо Фозилов, Билол Туплиев, Музаффар Олимжонов, Шерзод Мирзажонов,Муҳаммадайюб Омонов, Оллоберган Каримов, Абдуллоҳ Омоналиев, Игорь Иванович, Азизбек Тўлқинбеков, Фарҳод Ўткиров, Жасурбек Ҳакимов, Усмонали Исмоналиев, Умидбек Султонов.

“Бунёдкор” клубидаги ўзгаришлардан хабарингиз бўлса керак. Клуб бош директори Азиз Ҳайдаров ва академия директори Ислом Аҳмедовнинг истеъфосидан кейин жамоа бош мураббийи Иван Бошкович ҳам ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган ва сабабли жамоа аъзолари БААга бош мураббийсиз йўл олишди. Жамоани сафар давомида Ҳикмат Ҳошимов шуғуллантиради.

"Бунёдкор"даги ўзгаришлар ҳақида: "Биз биргаликда келдик ва биргаликда кетдик, катта таъсир қилади"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
nasafim
14/01/2023 16:01
Бош мураббий йиғин вақтида жамоани текшириб футболчилани узини тактикасига мослаштирмайдимиии эххх ПФЛ эхх ЎФФ
&
nasafim
14/01/2023 15:58
Демак дам олишга кетибди-да
Нодир Зарипов
14/01/2023 11:27
Яшасин шуртан газ