"Бунёдкор": Бир неча иқтидорли ўйинчилар кўрикдан ўтиш учун таклиф қилинган

"Бунёдкор" жамоаси кечадан янги мавсумга тайёргарликни бошлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Айтиш керак, дастлабки кунги машғулотларда енгил тарзда ўтказилди. Бугун эса, футболчилар «тренажер зали»да шуғулланишди. Қолаверса, аэробика мураббийи қўл остида ҳам машғулотларда иштирок этишди. 

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, таркибда янги тажрибали футболчилар йўқ. Бир неча иқтидорли ўйинчилар кўрикдан ўтиш учун таклиф қилинган. Машғулотлар катта мураббий Марат Мифтахуддинов бошчилигида ўтказилмоқда. Шуҳрат Мақсудов, Абдусаттор Раҳимов ва Ёрқин Назаров Марат Валентиновичга кўмаклашмоқда.

Бош мураббий Вадим Абрамов хорижда даволанаётгани сабабли айни вақтда жамоа билан бирга эмас. Вадим Карленович 20 декабрдан сўнг Тошкентга қайтади ва машғулотларни ўзи ўтказа бошлайди.

Машғулотлар 29 декабргача давом этиши режалаштирилган. Йиғин доирасида ўртоқлик учрашуви ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!