"Бунёдкор" бош директорига ўринбосар тайинланди

“Бунёдкор” футбол клуби раҳбариятида янги мутахассис иш бошлади. Жумладан, Испанияда ўз малакасини оширган ва у ерда “В” ҳамда “А” мураббийлик лицензияларини қўлга киритган Зокиржон Ҳолиқов “Бунёдкор” бош директорига ўринбосарлар этиб тайинланди. Бу хусусида клуб расмий сайтида эълон қилинди.

35 ёшли мутахассис “Металлург” клуби қошидаги “Реал”нинг “El Golazo” футбол академияси асосчиларидан ҳисобланади. Шунингдек, у яқинда “Escuela Universitaria Real Madrid” Университетининг магистратурасини тамомлаган. Эндиликда Зокиржон Ҳолиқов тўплаган тажрибаси билан “Бунёдкор”га ёрдамлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!