"Бунёдкор" бош мураббийи: "Биздан ҳеч ким бундай яхши стартни кутмаган эди"
Ўзбекистон Суперлигаси 4-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Турон” (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Мурод Отажонов ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Ҳимояланиш ҳужум қилишга нисбатан осонроқ. Шу сабаб бироз қийналдик. Бугун ким гол киритса, ўша ғалабани илиб кетиши мумкин эди. Ўйин шуни кўрсатдики, ҳали ўз устимизда ишлашимиз керак.
Футболчилар хотиржамликка берилдими? Бўлиши мумкин. Қаторасига 3 та учрашувда ғалаба қозониб келганимиз сабаб улар хотиржам ҳаракат қилган бўлишлари мумкин. Бу психология билан боғлиқ ва бу борада ҳам ишлар олиб боришимиз лозим.
Менимча, биздан ҳеч ким бундай яхши стартни кутмаган эди. Биз яхши жамоа шакллантирдик. Ёшлар ва тажрибали футболчилар уйғунлиги бизга ушбу натижаларни келтирмоқда”, – деди Отажонов.
Фикрлар