"Бунёдкор" бош мураббийи: "Хатолар учраб турибди"

Cоcа-Cоlа Суперлига 21-туридан ўрин олган «Бунёдкор» – «Қизилқум» (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Крестинин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Учрашув осон ўтмади. Ўйин олдидан таркиб масаласида муаммолар бор эди. Футболчиларга характер учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Тўғри, хатолар учраб турибди. Бу борада иш олиб боряпмиз.

Умид Султонов ўйинга яхши киришиб кетди. У машғулотларда яхши шуғулланмоқда.

Марчич машғулотларга ҳали киришмади. Умид қиламанки, 21 октябрга қадар сафга қайтади.

Султоновда жароҳат йўқ. Мураббийлар штабининг қарорига кўра сўнгги икки беллашувда Каримов дарвозада турди. Келгуси баҳсда ким туришини ҳали билмайман. Бу рақобатга боғлиқ. Суҳроб машғулотларда яхши ҳаракат қилмоқда. У ҳам, Сарвар ҳам хато қилади. Фақатгина менинг рафиқам хато қилмаслиги мумкин, чунки у футбол ўйнамайди. Барчада имконият бир хил», – деди Крестинин.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!