"Бунёдкор" дастлабки йиғинини якунлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

20 декабрь куни бошланган машғулотларда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга эътибор қаратилди. Машғулотлар “Бунёдкор” академиясининг “тренажёр зали”да ва майдонларида ўтказилди.

Айрим сабабларга кўра, эртага ўтказилиши лозим бўлган назорат учрашуви бекор қилинди ва футболчиларга янги йилни яхши кайфиятда кутиб олишлари ҳамда тайёргарликнинг асосий босқичи бошланадиган январь ойидаги йиғинга қадар таътил берилди.

Аввал хабар берганимиздек, йиғинда 2021 йилги мавсумда “Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилган ўйинчилар қатнашди. Шунингдек, якунланган йилни ижара асосида бошқа клубларда ўтказган клуб тарбияланувчилари ҳам жамоага қайтиб, тайёргарликнинг илк босқичини “Бунёдкор” билан ўтказди.

“Бунёдкор” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!