"Бунёдкор" эртадан машғулотларни бошлайди

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси 5 январдан машғулотларга киришади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди. "Қалдирғочлар" салкам бир ой давом этган танаффусдан кейин янги мавсумга тайёргарликни бошлайди.

"Жамоа аъзолари эртага машғулотларга киришади. Машғулотлар "Бунёдкор" академияси майдонларида ўтказилади. Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида расман маълумот берамиз", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" ўтган мавсумни 43 очко билан 4-ўринда якунлаган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!