"Бунёдкор" футболчиси терма жамоага чақирилди

  • 9 ноябрь, 2021, 06:14
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Тожикистон миллий терма жамоаси 16 ноябрь куни сафарда Қозоғистон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Tecno

Sports.uz орқали хабар берганимиздек, мазкур ўйин учун Тожикистон миллий терма жамоасига Мубин Эргашев вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланди. Ушбу мутахассис бўлажак баҳс учун 21 нафар ўйинчини терма жамоага чақирди. Уларнинг орасида “Бунёдкор”да ўйнаётган ҳимоячи Даврон Эргашев ҳам бор.

У ишончли ўйинлари орқали асосий таркибдан мустаҳкам жой эгаллаган. Шунингдек, “Навбаҳор”дан Эхсони Паншанбе ҳам чақирув олганини қўшимча қилиш жоиз.

Дарвозабонлар: Шохруҳ Қирғизбоев, Мухриддин Ҳасанов (иккиси – “Истиқлол”), Далер Азизов (“Регар-ТадАЗ”);

Ҳимоячилар: Давронжон Эргашев (“Бунёдкор”, Ўзбекистон), Табрези Давлатмир (“Нарва Транс”, Эстония), Вахдат Ханонов, Манучехр Сафаров (иккиси – “Персеполис”, Эрон), Зоир Жўрабоев (“Истиклол”), Алижон Кароматуллозода (ЦСКА);

Ярим ҳимоячилар: Парвизжон Умарбоев (“Локомотив”, Пловдив, Болгария), Нуриддин Давронов (“Борнео”, Индонезия), Эхсони Панжшанбе (“Навбаҳор”, Ўзбекистон), Муҳаммаджон Раҳимов (“Ордабаси”, Қозоғистон), Алишер Жалилов, Амирбек Жўрабоев, Шервони Мабатшоев (барчаси – “Истиқлол”), Кароматулло Саидов (“Хўжанд”);

Ҳужумчилар: Шахром Самиев (“Торпедо-БелАЗ”, Беларусь), Шериддин Бобоев (“Пенанг”, Малайзия), Манучехр Жалилов (“Истиқлол”), Жаҳонгир Эргашев (“Эсхата”).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!