"Бунёдкор" ҳимоячиси "Металлург"га ўтди
Бекободликлар таркиби тажрибали Даврон Эргашев билан кучаядиган бўлди. Тўрт карра Тожикистон Республикаси чемпиони, ОФК Президент кубогининг икки карра ғолиби "Бунёдкор"дан "Металлург"га ўтишга қарор қилди.
Фаолиятини "Регар" (Турсунзода) жамоасида бошлаган Даврон Эргашев Тожикистонда "Истиқлол" ва "Хўжанд" жамоалрида ўйнаган. 2013 йилдан легионерга айланган Даврон "Жетису", "Тараз", "Габала" жамоаларида тўп сурди. 2020 йилдан эса Даврон Эргашев "Бунёдкор"да ўйнаб келди.
Профессионал футболчилик фаолиятида Даврон Эргашев 275 та учрашувда майдонга тушган. 13 та гол киритган. 45 та сариқ карточка ишлаган.
2008 йилдан Тожикистон терма жамоасига жалб этилмоқда. Миллий терма жамоа таркибида 53 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урган.
Фикрлар