"Бунёдкор" иккинчи давра олдидан янги бош мураббий ва футболчиларни таништириш маросимини ўтказди!
"Бунёдкор" клуби шу кунларда пойтахтимизда мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик кўрмоқда.
Александр Крестинин мураббийлигидаги "қалдирғочлар"нинг шу кунга қадар ёпиқ тарзда ўтказилган машғулотлари бугун мухлислар ва ОАВ ходимлари учун очиқ, деб эълон қилинди.
Шунингдек, очиқ машғулотлардан аввал жамоанинг янги аъзолари Велингтон Таира ҳамда Милан Марчичга тегишли рақамдаги либослар топширилди. Демак, бразилиялик чап қанот ҳимоячиси 30-рақамда тўп тепса, сербиялик ярим ҳимоячи 77-рақамни танлади.
Фикрлар