"Бунёдкор" иқтидорли футболчиси билан шартномани узайтирди (фото)

Бугун асосий таркибда тўп сураётган аксар футболчилар “Бунёдкор” академиясида тарбия топгани барчага маълум. Хусусан, охирги мавсумларда бош жамоанинг етакчиларига айланиб улгурган Расул Йўлдошев, Фарруҳ Икромов, Маҳмуд Маҳамаджонов, Билол Туплиев, Музаффар Олимжонов, Умид Султонов кечаги кунимизнинг меваси, “қалдирғочлар”нинг эртаси ҳисобланади.

“Бунёдкор” футбол клуби раҳбарияти жамоа шиори, анъанасига содиқ қолган ҳолда клубнинг эртаси бўлган тарбияланувчиси билан шартномани узайтирди.

буник маҳаммаджонов

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси, иқтидорли ҳимоячи Маҳмуд Маҳамаджонов келаси мавсумларда ҳам “қалдирғочлар” либосида тўп суради.

Умид қиламизки, Маҳмуд Маҳамаджонов келаси мавсумларда ҳам ҳимоядаги мустаҳкам ўйини билан жамоамизнинг ғалабаларига ҳисса қўшади, - дея хабар бермоқда "Бунёдкор" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!