Ads

Кеча «Бунёдкор» Ўзбекистон олимпия терма жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушганидан хабарингиз бор.

Суперлигада юзага келган танаффус сабабли кечаги ўртоқлик учрашувидан сўнг "қалдирғочлар"га қисқа муддатли таътил берилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Энди Вадим Абрамов шогирдлари 18 март куни клуб қароргоҳида йиғилишади ва Суперлиганинг 2-тур ўйинига тайёргарликни давом эттиришади.