"Бунёдкор" мураббийлар штабига янги мутахассис қўшилди

"Бунёдкор" клуби мураббийлар штабида навбатдаги ўзгариш амалга оширилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Айни пайтда Анталияда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган асосий жамоа мураббийлар штабига яна бир маҳаллий мутахассис қўшилди.

Ўз вақтида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда мамлакатимизнинг етакчи клублари, жумладан "Бунёдкор" сафида тўп сурган Алексей Николаев жамоа бош мураббийи Илёс Зейтуллаев бошчилигидаги мураббийлар штабидан жой олди", — дейилади "қалдирғочлар" хабарида.

Маълумот учун, аввалроқ клуб италиялик дарвозабонлар мураббийи Марко Никодемо билан шартнома имзолаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!