"Бунёдкор" мураббийларига африкалик футболчи маъқул келмади. Яна 2 нафар легионерчи?
«Бунёдкор»нинг Минскда ўтказган ўқув-йиғин машғулотлари якунланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
11 июлдан Белорусь пойтахти Минскда ўқув-йиғин машғулотлари ташкил қилган "қалдирғочлар" юртимизга қайтишди ва Суперлига баҳсларига тайёргарликни давом эттиради. Минск йиғинида «Бунёдкор» бешта назорат учрашувини ўтказди. Дастлабки уч ўйинда ғалабага қозонилган бўлса, сўнгги икки баҳснинг бирида мағлуб бўлди, яна бирида дурангга - «Смолевичи» (0:1), «Городея» (1:2), БАТЭ (ўринбосарлар, 1:4), «Дняпро» (3:2), «Смоленск» (Россия, 3:3).
Йиғин давомида уч нафар хорижлик футболчи жамоа кўригида бўлди. Ҳужумчи, вингер Муҳаммад Диалло тўрт ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урган бўлса-да, мураббийлар штабига унинг ҳаракатлари маъқул келмади. Йиғиннинг сўнгги кунларида йиғинга келиб қўшилган россиялик Дмитрий Островский ва украиналик Евгений Чумакнинг тақдирига шу кунларда ойдинлик киритилади.
Фикрлар