"Бунёдкор" назорат ўйинида ғалаба қозонди

Бугун "Бунёдкор" жамоаси янги мавсумига тайёргарлик жараёнида «Янгиер»га қарши назорат учрашувини ўтказди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Бош мураббий Вадим Абрамов беллашувда майдонга ёшартирилган таркибни туширди. «Бунёдкор-академияси» майдонида бўлиб ўтган баҳс голларга бой тарзда кечди. "Қалдирғочлар" аввалига икки тўп фарқи билан ҳисобда олдинга чиқиб олишган эди. Аммо ирода кўрсатган рақиб вазиятни ўнглади ва ҳисобни тенглаштирди. Бироқ қолган дақиқаларда энди мезбонлар дурангни ғалабага айлантиришди – 4:2.

Эртага «Бунёдкор» навбатдаги назорат ўйинида майдонга тушади. Рақиб Тошкентнинг «Оқ-тепа» жамоаси бўлади.

БУНЁДКОР - ЯНГИЕР 4:2

Голлар: Санжар Риҳсибоев 17, 75, 82, Сардор Азимов 28

«Бунёдкор»: Элдор Адҳамов, Бурхон Усмонов (Муҳаммадодил Қаҳрамонов), Нодир Мавлонов, Бобур Фарҳодов, Абубакр Мўйдинов, Фаррух Икромов, Суҳроб Иззатов, Камрон Нажафалиев, Сардор Азимов, Санжар Риҳсибоев, Жаҳонгир Абдусаломов (Владислав Нуриев).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!