Ads

Хабарингиз бор, кеча ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичларига қуръа ташланди. 

Унга кўра Олий Лигада иккинчи ўринни эгаллаган "Бунёдкор" плей-оффдан ўз юришини давом эттирадиган бўлди. Бу босқичда "қалдирғочлар" Сардор Рашидов тўп тепаётган Қатарнинг "Ал Жаиш" клубига қарши ҳаракат қиладиган бўлишди. 

Мазкур жамоаларнинг биринчи баҳси 2017 йил 7 февралда Қатар пойтахти Доҳада ўтказилади. 

Эслатиб ўтамиз, “Ал-Жаиш” – “Бунёдкор” жуфтлиги ғолиби “Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони), “Зоб-Аҳан” (Эрон) ва “Ал-Айн” (БАА) жамоалари билан “С” гуруҳини тўлдиради.