"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартнома имзолади

TIGGO 2 PRO

2024 йилги мавсумда ОКМК клуби билан уч йиллик шартнома имзолаган марказий ҳимоячиси Асадбек Раҳимжонов эндиликда Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси сафида фаолиятини давом эттиради. ОКМК ушбу футболчини "Бунёдкор" клубига трансфер қилди.

"Кончилар"нинг ёш ва истиқболли ҳимоячиси ўтган мавсумни "Олимпик" сафида бошлаган бўлса, мавсумнинг иккинчи ярмида "Бунёдкор" клубига ижарага ўтказилганди. Асадбек Раҳимжонов янги мавсумдан бошлаб расман "қалдирғочлар" сафида тўп суради.

У ўтган йили 22 та ўйинда майдонга тушиб 1 та гол урди ва 1 та пас узатди.

"Бунёдкор" футтболдаги илк қадамларини клуб академиясида қўйган тарбияланувчини яна “уйига” қайтгани ҳақида хабар берди.  

Маълумот учун
АСАДБЕК РАҲИМЖОНОВ
Туғилган санаси: 17.02.2004
Амплуаси: ярим ҳимоячи
Бўйи: 182 см. Вазни: 71 кг

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!