Ads

Хабарингиз бор бундан аввалроқ ФИФА “Бунёдкор” клуби устидан Ўзбекистон профессионал футбол лигасига хат юборгани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра агар украиналик легионер Сергей Симоненко олдидаги қарзларини бир неча кун ичида тўламаса, энди бира тўла Про-лига “А”га тушириб юборилади.

Шунда ўз-ўзидан савол туғилади, ҳўш “қалдирғочлар”нинг элитадаги ўрнини қайси жамоа эгаллайди? Агар мантиқан олиб қаралса бу ўринга Про-лига “А”да 2-ўринни эгаллаган “Машъал” муносиброқ. Бироқ, муборакликларда молиявий муаммолар борлигини инобатга олсак уларнинг Суперлигада иштирок этишлари бироз мушкулроқ. Балким, “Бунёдкор”нинг ўрнини ўтган мавсум Про-лигада ёрқин ўйинлар кўрсатиб 3-ўринни қўлга киритган “Истиқлол” эгаллар?! Ёки бир неча мавсумдан буён Суперлигага чиқишни мақсад қилаётган, аммо бунга эриша олмаётган “Сурхон” эгаллар?!

Бу саволга тез орада ПФЛдан расмий жавоб чиқса ажаб эмас. Шу ўринда бир нарсани унутмаслик лозимки, ПФЛ янги мавсум Суперлига жамоалари олдига катта талабларни қўйган. “Бунёдкор”нинг ўрнини эгаллашга даъвогар жамоа биринчи навбатда мана шу талабларга жавоб бериши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
06/01/2019 10:59
Хомий топилади. Тошкент клублари камаймайди. Вилоятдан камайиши мумкин