"Бунёдкор" россиялик бош мураббий Крестинин билан хайрлашганини эълон қилди!

"Бунёдкор" клуби Суперлигада 2023 йилги мавсумни 8-поғонада якунлади. Бугун чемпион бўлган "Пахтакор" мағлуб этилганидан сўнг клуб матбуот хизмати бош мураббий Александр Крестинин билан шартнома узайтирилмаслигини маълум қилди.

"Барчаси учун раҳмат Александр Сергеевич! "Бунёдкор" футбол клуби ўзаро келишувга кўра бош мураббий Александр Крестинин ва унинг ёрдамчилари билан шартномани узайтирмасликка қарор қилди.

Айтиш керак, "Бунёдкор" Александр Сергеевич билан ажойиб мавсумни ўтказди. Чемпион "Пахтакор" ва кумуш медал соҳиби "Насаф" сафарда мағлубиятга учратилди. Тошкентда "Нефтчи" таслим этилди.

"Бунёдкор" футбол клуби россиялик мутахассис ва унинг ёрдамчиларига миннатдорчилик билдирган ҳолда мураббийлик фаолиятида омад тилайди!", - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!