"Бунёдкор" стадиони дезинфекция қилинди (ФОТО)

CHERY AUTO

Саноқли соатлардан кейин Соса Сola Суперлиганинг 4-тур ўйинлари старт олади.

Tecno

Турнинг илк ўйини "Бунёдкор" стадионида старт олади. Айни соатларда "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" жамоалари қарама-қаршилиги учун стадион тайёр ҳолатга келтирилмоқда. Яъни, белгиланган талаб ва меъёрлар асосида стадионнинг ечиниш ва ҳакамлар хоналари, матбуот анжумани зали тўлиқ дезинфекция қилинди. Шунингдек, дарвоза тўрлари, тўплар, "фишкалар", ўриндиқлар ҳам мутахассислар томонидан "зарарсизлантирилди". Бу ҳақда, "Бунёдкор" клубининг матбуот хизмати хабар берди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!