“Бунёдкор” стадионида “Футбол дўстлик учун” лойиҳаси вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади

 

ФИФА ва футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори — “Газпром” компаниясининг “Футбол дўстлик учун” халқаро болалар лойиҳаси шу йил 26 июнь кунидан бошлаб 3 июль кунигача Санкт-Петербургда (Россия) бўлиб ўтадиган бешинчи мавсуми старт олганини эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.

2017 йилда лойиҳанинг иштирокчи мамлакатлар сони 32 тадан 64 тагача, яъни, икки баробар кўпайди. Ўзбекистон ҳам иштирокчи мамлакатлар қаторидан жой олган. Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон шарафини “Яшил дўстлик” жамоасида дарвозабон ҳимоя қилади.

Мусобақа қоидаларига кўра, футболчи (дарвозабон) 10–12 ёшда бўлиши, 2 йиллик футболчилик тажрибасига эга бўлиб, инглиз тилини билиши ва бошқалар билан чиқишимли бўлиши керак. Шу мақсадда, Ўзбекистон Футбол Федерацияси мамлакатдаги футбол клубларнинг ёш дарвозабонлари орасида 19 апрель куни танлов ўтказди. Бир неча босқичдан иборат танловда мамлакатнинг қатор клублари орасида “Локомотив” тарбияланувичиси, 12 ёшли Илёс Аҳмедов ғолиб бўлди.

Эртага, 4 май куни “Футбол дўстлик учун” ташкилий қўмитасининг ишчи гуруҳи Тошкентга ташриф буюради. 5 май куни эса “Бунёдкор” стадионининг анжуматлар залида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Унда лойиҳа вакиллари, ЎФФ техник директори Шавкат Имомов ва бўлажак лойиҳада иштирок этадиган Илёс Аҳмедов қатнашади.

5 май куни соат 10:30 да бошланадиган матбуот анжуманига барча ОАВ вакиллари таклиф этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!