"Бунёдкор" тарбияланувчилари Қозоғистондаги мусобақада қатнашади

«Бунёдкор» футбол клуби академияси нафақат Ўзбекистонда, балки Осиёда ҳам ўз ўрнига эга. Шу боис, академия тарбияланувчиларидан иборат жамоалар мунтазам равишда турли мусобақаларга таклиф этилади. Жумладан, эртадан Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида старт оладиган «Наврўз Кубоги» мусобақасига «Бунёдкор» ҳам таклиф этилган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Турнирда «Бунёдкор» академиясидан икки ёш тоифасида учта жамоа иштирок этади. 2007 йилда туғилган болалардан иборат жамоа икки таркиб билан юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Бу ёшдаги жамоаларнинг устозлари Александр Хвостунов, Равиль Бикчинтаев ва Владимир Пановдир.

2009 йилги гуруҳга Алишер Иброҳимов бошчилик қилади. Уччала жамоа бугун қўшни Қозоғистонга йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!