"Бунёдкор" тарихидаги ёрқин легионерлардан бири - Шакер Зуаги Ўзбекистонга қандай келиб қолган эди?

Чемпионатимизда шу кунгача кўплаб легионерлар келиб ўйнаб кетишди. Уларнинг ҳаммасини ҳам эслай олмаслигимиз мумкин. Бироқ ўзидан яхши таассурот қолдирган ҳар қандай футболчи доимо мухлисларнинг ёдида қолади. Ана шундай легионерлардан бири тунислик Шакер Зуаги десак муболаға қилмасак керак. У 2014 йилдан 2016 йилгача уч йил давомида Ўзбекистон чемпионатида фаолият олиб борган. Дастлаб “Олмалиқ” (ҳозирги ОКМК) жамоасида тўп сурган футболчи кейинги икки мавсумни “Бунёдкор” таркибида ўтказганди. 

Унинг юртимизга қандай келиб қолгани эса барча учун қизиқ бўлса керак. Тунислик футболчи SPORTS.uz мухбири билан суҳбат давомида ушбу саволга жавоб қайтарди.

- Менга ушбу мамлакатдан таклиф борлигини айтишганида бу ерда ўзимни синаб кўришим ўзим учун ҳам қизиқ туюлганди. Тўғрисини айтсам, биринчи марта Ўзбекистонга борганимда ушбу мамлакат ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасдим. Футболи ҳақида ҳам ҳеч нарса билмасдим. Кейин эса бу ернинг одамлари меҳмондўст эканлигига амин бўлдим. Бу ерда яхши инсонлар кўп экан. Шунинг учун мослашиш жараёни мен учун осон кечди. Бунинг устига “Олмалиқ”нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Игорь Шквирин менга ишонч билдириб, ўз ўйинимни топиб олишимга ёрдам берганини унутмайман. Кейин эса “Бунёдкор”га ўтганимда бош мураббий Сергей Лушан билан ҳам тезда тил топишиб кетганмиз. У яхши мутахассис. Кези келганда, бу икки мураббийга миннатдорчилик билдираман.

Зуаги билан суҳбатнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!