“Бунёдкор” трансфер ойнасининг охирги кунида Жанубий Кореяда ўйнаган футболчини рўйхатдан ўтказди? (Фото)

5 август куни, Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнасининг сўнги куни бўлди. “Бунёдкор” клуби трансфер ойнасининг охирги кунидан унумли фойдаланиб қолди ҳамда ёзги сўнги ҳаридларини амалга оширди.

Жанубий Кореянинг “Тэджон Ситизен” клубидан юртимизга қайтган таниқли ўзбек футболчиларидан бири Санжар Турсуновга “77” рақами берилди.

photo_2019-08-06_23-28-12

Сўнги мавсумда Грециянинг “Панегиалиос” жамоасида тўп тепган ҳужумчи Тимур Аюпов “Бунёдкор” тарбияланувчиси саналади. Унинг “қалдирғочлар” сафидаги ўйинлари кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Жамоага яна қўшилган Тимур “46” рақамини олди.

photo_2019-08-06_23-28-08

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Фан
08/08/2019 15:09
Д.Имомхужаев уз те/каналида хабар килишича ёзги трансфер 5-август 23:40 да Яхшибоевни АГМК га трансфери б/н расман якунланган ва ЁПИЛГАН.
Сунги кунда трансфер килинганлар руйхатида Турсунов ва Аюпов умуман курсатилмаган.
Орадан 1 сутка вакт утиб Бунёдкор ушбу футболчилар б/н трансферни амалга кандай ошириши мумкин ???
Д.Имомхужаев узи расман элон килган хабарларга узи расмий шахс сифатида жавоб бера олмаса унда ким жавоб беради ???
Балки бу саволга УФА ни мартабали мутасаддилари жавоб беришар.