"Бунёдкор" устози: Мавсум стартида барчанинг имкониятлари бир хил бўлади
Cоcа-Cоlа Суперлига 1-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Бунёдкор” (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Муроджон Отажонов ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Мавсумдаги илк расмий учрашувимизни ўтказдик. Шу боис йигитларда ҳали бироз ҳаяжон сезилди ва тушунмовчиликлар юзага келди. “Сўғдиёна”нинг таркиби ҳам 80-90 фоизга янгиланган ва уларнинг ҳам ўйини чиқмади.
Мавсум стартида барчанинг имкониятлари бир хил бўлади. 3-4 турдан сўнг тажриба ўз сўзини айта бошлайди", - деди "қалдирғочлар" устози.
Фикрлар