"Бунёдкор" устози: "Рақибга қараганда яхшироқ ўйнадик"

Cоcа-Cоlа Суперлига 17-турида сафарда “Турон”ни мағлуб этган “Бунёдкор” клуби бош мураббийи Александр Крестинин ғалаба ҳақида фикр билдирди.

“Аввало, бугунги ғалаба билан жамоамиз мухлисларини табриклайман. Қийин ўйинда ғалаба қозона олдик. Рақиб ўйинни яхши ташкил этадиган жамоа. Улар сўнгги ўйинларда ўзларини ўнглашди ва керакли очколарни қўлга киритишди. Бугун ўйинда устунликка эга бўлдик, кўплаб вазиятлар яратдик ва рақибга қараганда яхшироқ ўйнадик. Якунда ғалаба голини киритиб уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандман”.

“Исмоналиев аввалги ўйинда асосий таркибда майдонга тушган бўлса, бугун захирадан тушди. Бу футбол ва ўйинга ким тайёр бўлса ўша тушади. Таркибимизда дарвозабондан ташқари яна етарлича футболчилар бор. Муаммо кўрмаяпман”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!