Ads

"Бунёдкор" мураббийлар штаби йиғиннинг олтинчи кунида футболчиларни эрталаб «тренажер зали»да шуғуллантирган бўлса, тушдан сўнг тикланиш учун сауна ва бассейнга таклиф қилишди. Бир кун аввал ўртоқлик учрашуви ўтказилгани ҳисобига йиғиннинг олтинчи куни бироз енгил ўтди.

Бугун жамоа одатдагидек икки маҳал машғулот ўтказди. Ҳар иккала машғулот ҳам майдонда олиб борилди. Эрталабки машғулотларда ҳам, тушдан кейинги машғулотнинг маълум қисмида ҳам йигитларга жисмоний юкламалар берилди. Асосий қисмида эса одатдагидек тўп билан ишланди. Хурсанд қиладиган хабар шуки, Исломжон Қобилов бугундан эътиборан умумий гуруҳда шуғулланишни бошлади, «Смолевичи»га қарши баҳсда жароҳат олган Суҳроб Иззатов эса, якка тартибда енгил тарзда югуришга киришди.

Жамоа 22 июль куни тушдан кейин Тошкентга қайтади. Режага кўра, йиғиннинг сўнгги уч кунида учта ўртоқлик учрашуви ўтказилади. "Қалдирғочлар" 19 июль куни БАТЭ жамоаси ўринбосарларига қарши ўйнашса, эртаси куни Белорусь чемпионати олий лигаси вакили «Днепр» билан куч синашади. Йиғин доирасидаги сўнгги ўйин Россиянинг «Смоленск» клуби билан бўлади. Шу уч ўйиндан сўнг мураббийлар штаби кўрикда бўлиб турган африкалик ҳужумчи, вингер Муҳаммад Диалло борасидаги охирги қарорга келишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Men
18/07/2019 22:48
Olishsa zor bolar menimcha yangi raxbariat kelip hammasi ozgariapti
&
Surxon turon
18/07/2019 18:14
Бунёдкор зӯрку

Минбар

Барча блоглар