"Бунёдкор" хорватиялик ҳужумчини мавсум охирига қадар қўлга киритди
ЎзПФЛнинг маълум қилишича, “Бунёдкор” клуби хорватиялик ҳужумчи Андрия Филипович билан ярим йиллик шартнома имзолади.
Маълумот учун, ушбу легионер 1997 йилнинг 18 апрель санасида Хорватияда таваллуд топган.
Филиповичнинг охирги жамоаси Венгриянинг “Кишварда” жамоаси ҳисобланади. Ундан олдин эса Қозоғистон чемпионатида “Актобе” ва “Атирау” клублари шарафини ҳимоя қилган. Умуман олганда, 27 ёшли ҳужумчи шу пайтгача жуда кўплаб жамоаларда тўп сурган.
Фикрлар