"Бунёдкор" янги бош мураббий қўли остида машғулотга киришди

Суперлиганинг биринчи даврасидан кейин танаффусга йўл олган “қалдирғочлар” учун таътил якунига етди. Футболчилар бугун жамоанинг янги устози Александр Крестинин қўл остида илк машғулотини ўтказди.

Деярли 10 кунлик танаффусдан сўнг машғулотга қайтган футболчилар йиғиннинг дастлабки кунида енгил тарзда шуғулланишди.

Эртага асосий таркиб ва ўринбосарлар ўртасида назорат ўйини ўтказилади. Мураббийлар штаби бу учрашув орқали ўринбосарлар сафидаги иқтидорли ёшларни кўздан кечиришни ва машғулотларга жалб қилишни мақсад қилган.

Бош жамоанинг машғулотлари 10 июлдан кучайтирилган тартибда давом эттирилади. Суперлиганинг иккинчи давраси стартига қадар назорат учрашувлари ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

"Бунёдкор" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!