“Бунёдкор” ярим ҳимоячиси учун Россия клубидан 1 миллион доллар талаб қилди

Қозоннинг "Рубин" клуби "Бунёдкор"нинг 18 ёшли футболчиси Умарали Раҳмоналиевни ўз сафига қўшиб олмоқчи, деб хабар беради “Metaratings” нашри.

Манбага кўра, “қалдирғочлар” раҳбарияти ярим ҳимоячи учун бир миллион доллар талаб қилмоқда. Раҳмоналиевнинг ўзи "Рубин" билан шартнома имзолашга қарши эмас. Агар “Бунёдкор” футболчини Қозон клубига ўтишига тўсқинлик қилса, у ҳолда тошкентликлар билан шартномасини бир томонлама бекор қилишга тайёр.

Футболчининг “Бунёдкор” билан шартномаси 2022 йилнинг охиригача амал қилади. Жорий мавсумда у клубнинг барча мусобақалар 13 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

“Transfermarkt” портали Раҳмоналиевнинг нархини 200 минг еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!