
"Бунёдкор" ёшлари «Қайрат» билан ўйнади
Сергей Чигодаев мураббийлигидаги «Бунёдкор» (u-18) ёшлар жамоаси янги мавсумга тайёргарлик жараёнида Қозоғистоннинг «Қайрат» клубига қарши назорат учрашувини ўтказди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Бунёдкор» академияси майдонида бўлиб ўтган баҳс анча қизиқарли ва голларга бой тарзда ўтди. "Қалдирғочлар"нинг икки голига меҳмонлар уч марта жавоб қайтаришди ва ғалабани илиб кетишди.
НАЗОРАТ УЧРАШУВИ
«Бунёдкор» - «Қайрат» (Қозоғистон) – 2:3
Голлар: Фаррухбек Мухторов, Отабек Жўрақўзиев.
«Бунёдкор»: Мўмин Қодиров (Миразиз Усмонов), Сардор Абдурашидхўжаев, Хуршид Убайдуллаев, Муҳаммадюсуф Носиров (Қуддусбек Аъзамов), Жасур Абдулбеков (Любомир Бондаренко), Абдурауф Бўриев (Жавоҳир Рўзиев), Диёрбек Раҳимқулов (Икром Эркинов), Мироншоҳ Сатторов (Лазизхон Мўйдинов), Фаррухбек Мухторов (Сардор Олимов), Отабек Жўрақўзиев, Жалол Содиқов.
Фикрлар