
“Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди
5 ноябрь куни Coca Cola Суперлига 18-туридан ўрин олган “Бунёдкор” ҳамда “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги қолдирилган ўйин бўлиб ўтади.
Ушбу беллашувни Аҳрол Рисқуллаев бошқарувидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар тарқатди.
Coca Cola Суперлига. 18-тур (қолдирилган ўйин)
5 ноябрь, пайшанба
БУНЁДКОР – ПАХТАКОР
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Руслан Самандаров, Бектурсин Канназаров, Достон Мирзараимов
Назоратчи: Ғайрат Каримов
Комиссар: Аббос Аҳроров.
Фикрлар