"Бунёдкор"да ишлаган руминиялик мураббий "Турон"га кўчиб ўтди (фото)

Суперлига янги мавсумига қизғин руҳда тайёргарлик олиб бораётган "Турон" клуби мураббийлар штабида янги мутахассис иш бошлади. Руминиялик Августин Эдвард Чирица жамоада жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий лавозимига тайинланди.

Истеъдодли мутахассис бугунга қадар "Юнкерсдорф" (Германия), "Ордабаси" (Қозоғистон), "Бунёдкор" (Тошкент) каби номдор клубларда, шунингдек Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабида самарали меҳнат қилган.

"Турон" футбол клуби тажрибали мутахассис Чирица Августинга жамоадаги фаолияти давомида улкан муваффақият ва зафарлар ёр бўлишини тилайди.

чирица

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!