"Бунёдкор"да кўрикдан ўтаётган қирғизистонлик футболчи: Фаолиятимда янги саҳифа очиляпти

Айни дамда "Бунёдкор" сафида қирғизистонлик футболчи Одилжон Абдураҳмонов кўрикдан ўтмоқда. Клуб матбуот хизмати ярим ҳимоячи билан қисқача суҳбат уюштирди.

- «Навбаҳор фарм»га қарши ўйинда нафақат рақиб, балки майдонга қарши ҳам курашдик, десам муболаға бўлмайди. Зеро, биз Тошкентда ҳам, Фарғонага келганда ҳам сунъий қопламали майдонда машғулот ўтказаётгандик. Шунинг учун майдонга мослашиш анча қийин кечди. Мен рақибни менсимай ўйнадик, демаган бўлардим. Шахсан ўзим бу ҳақда умуман ўйлаганим йўқ. Чунки мен «Навбаҳор фарм» қай даражадаги жамоалигини билмайман. Шу боис учрашувда боримни бериб ҳаракат қилдим. Ғалаба қозона олмаганимизнинг яна бир сабаби, биз футболчилар ҳали бир-биримизни тўлиқ тушуна олмаганимиз бўлса керак. Боиси, таркибда янги ўйинчилар бор. Ўйлайманки, кейинги ўйинларда вазиятни ўнглаймиз.

Шу кунга қадар, «Бунёдкор» сафида ўртоқлик ўйинларида майдонга тушаётгандим. «Ҳоким кубоги» орқали қайсидир маънода расмий дебютимни нишонладим, дейишим мумкин. Фаолиятим давомида бу каби турнирларда ўйнамагандим. Фаолиятимда янги саҳифа очиляпти, дея оламан. «Бунёдкор»да мени илиқ қабул қилишди. Бошида бироз қийналдим, аммо ҳозир ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. Жамоага тўлиқ мослашдим, десам бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!