"Бунёдкор"да мураббий ўзгариши мумкин

"Бунёдкор" мураббийлар штабида ўзгариш бўлади.

SPORTS.uz сайти журналисти Жалолиддин Қобилжоновнинг маълум қилишича, ўз олдига чемпионликни мақсад қилган "Бунёдкор" жамоаси "Сўғдиёна" бош мураббийи Улуғбек Бақоевни олиб келмоқчи. Айни дамда жамоани Шухрат Мақсудов бошқариб келмоқда. 

Бироз аввал якунланган баҳсда "Бунёдкор" Суперлиганинг 2-турида "Металлург"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Воқеалар ривожини бизда кузатишда давом этинг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!