"Бунёдкор"га қарши ўйин олдидан "Пахтакор" сафида 2 та жиддий йўқотиш бор
27 ноябрь куни Суперлига 25-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу баҳс аслида "Пахтакор" стадионида ўтказилиши керак эди. Жамоаларнинг биринчи даврадаги тўқнашуви "Бунёдкор" аренасининг майсаси тайёр ҳолатда бўлмагани учун "Пахтакор" ўйингоҳига кўчирилганди. Шу боис бу галги пойтахт дербиси "Бунёдкор" стадионида ўтказилади.
ПФЛ вакили Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида "Пахтакор" сафидаги Драган Черан ва Ҳожиакбар Алижонов сариқ карточкалари тўпланиб қолгани учун ушбу ўйинни ўтказиб юборишини маълум қилди.
Бу ўйин бир қарашда чемпионликка эришиб бўлган "Пахтакор" учун аҳамиятсиздек, Лекин Арвеладзе мавсумни мағлубиятсиз якунлашни истамоқда. "Бунёдкор" эса ОЧЛ учун курашяпти. Демак, муҳим учрашув бўлиши аниқроқ.
Маълумот ўрнида, "Бунёдкор" - "Пахтакор" 16:00да бошланади.
Фикрлар