"Бунёдкор"нинг бўлажак рақиби "Ал Айн" ҳақида нималарни биласиз?

Ўтган мавсум Суперлигада 3-ўринни қўлга киритиб, ОЧЛ саралаш босқичига йўлланма олган "Бунёдкор" эртага саралашнинг учинчи босқичи доирасида БААда маҳаллий "Ал Айн" клуби меҳмони бўлади. Қуйида бўлажак рақиб ҳақидаги айрим маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1968 йилда ташкил топган мазкур клуб БААнинг энг муваффақиятли жамоаларидан бири саналади. "Ал Айн" мамлакатда энг кўп унвонга (жами 32 марта) эга бўлган клуб сифатида шуҳрат қозонган. 13 маротаба БАА Про-лигаси чемпиони, 7 марта Президент кубоги, 1 марта Форс кўрфази кубоги, 5 марта Cуперкубок, 1 марта Лига кубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧ финалчиси саналади. Клуб ҳозирги кунга қадар ОЧЛда ғалаба қозонган ягона БАА жамоаси ҳамдир.

DSC_6637

Айни дамда клуб БАА Про-лигасида ортда қолган 13 турдан сўнг 24 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда. "Ал-Айн"ни 2020 йилнинг 4 январидан бошлаб португалиялик Педро Эмануэлm бошқариб келяпти.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Айн" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги кейинги босқич учрашуви 28 январь "Ҳазза бин Заед" стадионида бўлиб ўтади.

Дурдона Йўлдошева тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dilshod Muratov
27/01/2020 19:18
Manchester Siti egasiga tegishli deb eshitgandim Al Ayn klubini ...