"Бунёдкор"нинг собиқ футболчиси "Барселона"нинг "келажаги" ҳақида гапирди
Бразилиялик футбол юлдузи Ривалдо "Барселона" вингери Ламин Ямалнинг келажагига баҳо берди.
"Ямал 17 ёшда, лекин ҳудди 26 ёки 27 ёшдагидек ўйнамоқда. У аллақачон Европа чемпиони бўлди ва "Барселона"да яхши ўйин кўрсатмоқда. У албатта буюк футболчи бўлади. Бир кун келиб Ямал дунёдаги энг зўрга айланади. Ямал "Олтин тўп"ни ютадими? Албатта. У ишлашда давом этиши керак, лекин агар у шу руҳда давом этса, бу совринни албатта қўлга киритади", - деди Ривалдо Spanish Sport нашрига берган интервьюсида.
Ямал жорий мавсум "Барселона" сафида Ла Лигада 9 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол ва 5 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар