"Бунёдкор"нинг собиқ футболчиси "Энфильд"да "Ливерпуль" дарвозасини ишғол қилди (видео)
"Барселона" ва "Ливерпуль" афсоналари хайрия учрашувида майдонга тушди. Мазкур ўйинда мерсисайдликлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
"Ливерпуль" таркибидаги ягона гол Стивен Жеррард томонидан киритилган бўлса, "Барса"дан Жованни ва Ривалдо ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Бу ўйинда Луис Гарсия, Ежи Дудек, Дирк Кюйт, Эдмилсон, Эдгар Давидс, Хавьер Савиола ва бошқа таниқли юлдузлар ҳаракат қилди.
"Энфильд"даги баҳсдан тушган барча маблағ хайрия ишларига йўналтирилади.
Фикрлар