"Бунёдкор"нинг собиқ ҳужумчиси "Барселона" раҳбариятига маслаҳат берди
"Барселона" ва "Бунёдкор" клублари собиқ ҳужумчиси Ривалдо каталонияликларга тезроқ Усмон Дембелени сотиб юборишни маслаҳат бермоқда.
“Унинг омади келмади. У жуда катта салоҳиятга эга, аммо тўғрисини айтсам, у ўзини кўрсата олмади. Ёзда клуб уни сотиб юбориш ёки бошқа футболчи эвазига алмаштириш имкониятига эга бўлади.
Миш-мишларга қараганда, “Барса” Неймар ёки Лаутаро Мартинесдан бирини сотиб олмоқчи. Бундай шароитда Дембеленинг асосий таркибга кириши жуда қийин бўлади”, - дейди бразилиялик футболчи.
“Барселона” Дембелени 2017 йил “Боруссия” Дортмунддан 125 млн евро эвазига сотиб олган эди. Ўтган давр мобайнида у бор йўғи 74 та ўйинда майдонга тушди ва 19 та гол ҳамда 17 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар