“Бунёдкор”нинг собиқ сардори “Барса”ни танқид қилди
“Бунёдкор” таркибида Ўзбекистон чемпиони бўлган Ривалдо собиқ жамоаси “Барселона”нинг бугунги ҳолатини танқид қилди. Бразилиялик футболчига каталонияликлар раҳбариятининг “Реал”дан ортда қолиб кетганига ҳакамлик ва ВАР тизимини баҳона сифатида кўрсатаётгани ёқмаяпти.
- Ҳакамлик ёки ВАР қароридан баъзан хафа бўлиш мумкин. Лекин мен “Барселона” президенти Бартомеунинг ҳакамлар “Реал”ни қўллаётгани ҳақидаги фикрларига умуман қўшилмайман. У оммавий ахборот воситалари эътиборини клубдаги ҳақиқий муаммолардан чалғитишга уриняпти, - деди Ривалдо.
Шунингдек, Ривалдо ҳакамлар ёки ВАР қарорлари “Барселона” учун муаммо эмаслигини, асл масала ва чемпионлик пойгасида “Реал”дан ортда қолишнинг сабаби ўйин сифатининг пасайиб кетгани эканлигини алоҳида таъкидлади.
Фикрлар