Собиқ “бунёдкор”чидан Мессига ақлли маслаҳат

“Бунёдкор”да тўп сурган Ривалдо “Барселона”даги вазият бўйича Лионель Мессига маслаҳат берди.

- “Барселона” рестартдан кейин иккита ўйинда ғалаба қозонди, лекин Гризманн Каталонияда “Атлетико”да кўрсатган даражасига чиқа олгани йўқ. Уни ҳам Коутиньонинг тақдири кутмаяптими, деб ўйлаб қоласан. Футболчи нималарга қодирлигини майдонда исботлаши керак. Гол кам ураётгани Гризманнинг ўзига бўлган ишончини сусайтирмоқда. Бу вазиятда унга Месси ёрдам бериши керак. Ҳеч бўлмаса, “Барса” ўзига қулай ҳисобда ютаётган пайтда пенальти тепиш ҳуқуқини Антуанга берсин.  Месси бир пайтлар Лус Суаресни шундай қўллаб-қувватлаган-ку, - деди Ривалдо.

108298_2

Антуан Гризманн “Барселона”га ўтганидан буён 39 та учрашувда 14 та гол урди. Ҳужумчи сўнгги тўртта учрашувдан бери майдонни қуруқ тарк этмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)