"Бунёдкор"нинг собиқ сардори Моуриньони ўз ватанига чорламоқда
"Бунёдкор" клубининг собиқ сардори, бразилиялик машҳур футбол юлдузи Ривалдо португалиялик мутахассис Жозе Моуриньонинг "Тоттенхэм"дан истеъфога чиқарилиши ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Биз у билан дўстмиз. Жозе ажойиб инсон ва ҳамма учун ҳамма нарсани исботлаб берган буюк мураббий. Тез орада у таклифларни қабул қилишни бошлаши керак ва мен у ҳатто Бразилия клубини бошқариши мумкинлиги ҳақида эшитдим.
Бу Бразилия клуби учун юлдуз мураббий билан шартнома имзолаш учун жуда катта имконият. Бу узоқ йиллар Европада бўлган Моуриньо учун жуда қизиқарли воқеа бўлади”, - деди Ривалдо.
Жозе “Тоттенхэм”ни 2019 йилнинг ноябридан буён бошқариб келаётган эди. У бунгача “Порту”, “Челси”, “Интер”, “Реал” ва “Манчестер Юнайтед” жамоаларини бошқарган.
Фикрлар