«Бунёдкор»нинг техник ҳамкори ўзгарди

“Бунёдкор” 2019 йилги мавсумдан бошлаб техник ҳамкорини ўзгартирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, олти мавсумдан буён JAKO формаларидан фойдаланиб келган қалдирғочлар янги мавсумдан бошлаб собиқ ҳамкори Nike либосларида ҳаракат қилади.

2005-2011 йиллар давомида “Бунёдкор” машҳур Nike формаларидан фойдаланган. Жаҳонга машҳур бренд – Nike либослари 2019 йилги мавсумдан бошлаб яна «Бунёдкор» жамоаси аъзолари учун хизмат қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!