"Бургутлар" сафарда қачон ғалаба қозонган ёхуд "Қизилқум" - "Андижон" тўқнашуви олдидан

2 ноябрь куни “Андижон” Навойида “Қизилқум”га қарши майдонга тушади. Бунинг учун кеча меҳмон жамоа аъзолари ушбу шаҳарга етиб келдилар.

Бўлажак баҳс олдидан мазкур клубларнинг ўзаро ўйинлар тарихига тўхталмоқчимиз. “Қизилқум” ва “Андижон” жамоаларининг илк тўқнашуви 2000 2 май санасига тўғри келади. Ўшанда “Қизилқум” ўз уйида 2:0 ҳисобида зафар қучган. Бу жамоаларнинг охирги беллашувида ҳам айнан 2:0 ҳисоби қайд этилди. Жорий мавсумнинг биринчи даврасида Фарғонада бўлиб ўтган беллашувда “Андижон” ана шундай натижа билан рақибини мағлубиятга учратган. Илҳом Алижонов ва Рубин Хебайнинг голлари "Бургутлар"га ғалаба келтирган.

Умумий ҳисобда клублар 37 маротаба чемпионат доирасида куч синашишган. “Қизилқум”да 17, “Андижон”да 14 та ғалаба бор. 6 та учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 56\49 навоийликлар фойдасига.

“Андижон” шу кунгача “Қизилқум” майдонида 1 ғалаба ва 3 дуранг ўйнаган. Ягона ғалабаси 2012 йилнинг 15 июнида содир бўлган. Зарафшон шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда “Андижон” сафарда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Охирги дурангги эса 2020 йилга тўғри келади, ўшанда 1:1 натижаси кузатилган.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!