"Бургутлар"да аламли якун

15 сентябрь оқшомида “Андижон” “Бобур арена”да “Локомотив”ни қабул қилди. Стадионда кутилганидек юқори даражадаги муҳит ҳукм сурди. Ўзбекистондаги ягона фан-клуб – “Андижон” ишқибозлари бу сафар ҳам ўзгача перформанс билан барчани эътиборини ўзига қаратдилар.

Айни пайтда юртимизда ва хусусан Андижонда футзал бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Қозоғистон терма жамоасини қўллаб-қувватлаш учун кўплаб ишқибозлар Андижонга келишган ва улар “Бобур арена”да ҳам “Андижон” фан-клуби билан бирга олқишладилар. Шунингдек, стадионад қирғизистонлик мухлисларни ҳам учратиш мумкин эди.

Ўйинга тўхталадиган бўлсак, бу сафар ҳам омад “Андижон”дан юз ўгирди. Биринчи бўлимдан фарқли ўлароқ иккинчи бўлим “жонлироқ” ўтди ва голлар урилди. Кутилмаганда “Локомотив” иккинчи бўлимни тезкор гол билан бошлади. “Бургутлар” эса 70-дақиқада Фарҳод Соҳибжоновнинг кучли зарбаси билан ҳисобни тенглаштиришди. Иккинчи бўлимда майдонга тушган бу футболчи жамоа ўйинини анча кучайтирди. Ғалаба иштиёқида Хомяков шогирдлари ҳужумга зўр бердилар. Бироқ ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқларнинг охирида меҳмонлар бурчакдан узатилган тўпдан сўнг ғалаба голини киритдилар ва “Андижон” аламли мағлубиятга учради. Кейинги турда “Андижон” 20 сентябрь куни Жиззахда “Сўғдиёна”га қарши майдонга тушади.

“Андижон” – “Локомотив”- 1:2 (0:0).

15 сентябрь. Андижон. “Бобур арена” стадиони. 9762 томошабин.

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Руслан Серазетдинов, Дилшод Жуманиёзов

Захира ҳаками: Алишер Абдувоҳидов

ВАР: Иброҳим Исмоилов

АВАР: Кристина Середа

Назоратчи: Файзулло Ҳасанов

Комиссар: Даврон Иброҳимов

“Андижон”: Элдор Адҳамов, Илдар Маматказин, Абдулвоҳид Ғуломов, Ислом Маматказин, Абдураҳмон Комилов, Леван Арвеладзе (Дамир Темиров, 70), Илҳом Абдуғаниев (Лука Згурский, 88), Муҳаммадкарим Тоиров, Вагиз Галиулин (Фарҳод Соҳибжонов, 46), Бектемир Абдуманнонов, Рустам Турдимуродов.

“Локомотив”: Абдумавлон Абдужалилов, Валерий Кичин, Иван Рогач, Абдулазизхон Абдурашидов, Сардор Абдунабиев, Санжар Турсунов, Абубакр Ризо Турдиалиев, Рустам Холназаров (Абдуллоҳ Йўлдошев, 70), Михаил Гашченков (Собит Синдаров, 70), Жасур Ҳакимов, Шодиёр Шодибоев (Қувончбек Абраев, 78).

Голлар: Рустам Холназаров, 46 – 0:1. Фарҳод Соҳибжонов, 70 – 1:1. Иван Рогач, 90+5 – 1:2.

Огоҳлантиришлар: Сардор Абдунабиев, 68. Иван Рогач, 90+5.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!